XONDAMIR

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ

 БУЮК ТАРИХЧИ ВА АДИБ

Тошкент – 2005

Муқаддима

Ёзилган нарса авлодлар     хотирасида қилинган ишдан ҳам узоқроқ яшайди.

                       Амир Темур

Хондамир Ҳиротнинг машҳур тарихчиларидан бири. У ўз  асарлари билан XVI аср бошларида фан тараққиётига салмоқли ҳисса қўшди. У ўн учта асар ёзган, бизгача тўққиз- таси етиб келган.

Уларнинг ҳаммаси бошқа асарларда кузатилганидек,  сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг  тарихнавис назари- да муҳим кўринган деярли барча томонларини  ўз  ичига  олган.

Хондамир ўз асарларида Ҳусайн Бойқаро (1469 – 1506)  ва Алишер.Навоий, Ҳусайн Бойқаронинг тўнғич ўғли Бадиуззамон, Заҳириддин Бобур (1526 –1530) ва унинг ўғли Ҳумоюн (1530–1554) ларга замондош бўлган олимлар-тарих- навислар, риёзиётчилар, мунажжимлар, шифокорлар, шоир- лар, адабиётшунослар, ҳаттотлар, мусиқашунослар, санъат- корлар, шунингдек, кўзга кўринган девон арбоблари-вазир- лар, баъзи бир муҳим мансабларнинг келиб чиқиши ҳамда бундай мансаб эгаларининг ҳақ-ҳуқуқлари, вазифалари хусусида маълумотлар беради.

Хондамир асарлари ва у ҳақидаги фикрлар гарчан кам ўрганилган бўлсада, айни вақтда унинг асарлари кутуб- хоналар фондида  мавжуд.

Хондамир  ижодини китобхонлар ўртасида тарғиб қилишда кутубхоналар тарғиботнинг илмий-амалий конфе- ренция, китобхонлар  конференцияси, китоб тақдимоти,      савол-жавоб кечалари, давра суҳбатлари, билимдонлар белла- шуви, китоб кўргазмалари, мунозара кечалари, оғзаки  журнал сингари турларидан фойдаланишлари  мумкин. Кутуб хоналарга бундай тадбирларни ўтказишда жамоатчилик марказлари, жамғармалар ва ҳомийлар билан  ҳамкорликда   ишлашни   тавсия   этамиз.

Ушбу  методик — библиографик  қўлланма кутуб- хоналарда Ғиёсиддин Хондамирнинг 530 йиллигига   бағишланган тадбирларни ўтказишда кутубхоначиларга методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди.

Тарихнавис адиб

Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда

   Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.

  У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор.

Жомий

Хондамир машҳур тарихчи ва ўз даврининг йирик  адибидир. У ҳазрат Алишер Навоийнинг шогирди  ва  буюк  тарихчи олим  Мирхонднинг севикли  невараси  бўлган.

Ғиёсиддин ибни Ҳумомиддин Ҳусайний-Хондамир 1475 йили Ҳиротда зиёли оиласида дунёга келади. Хондамир дастлабки таълимни хусусий муаллимлардан олади, сўнгра Ҳирот мадрасаларида таҳсил  кўради,  Жомий,  Навоий, Ҳусайн Бойқаро билан маслакдош бўлади. У ўша замонадаги кўпгина билимларни эгаллайди, бобоси Мирхонднинг ишини давом  эттиради. Хондамир  Ҳусайн  Бойқаро  саройида бир  неча йил китобдор ва Ҳирот мадрасаларида мударрис бўлиб ишлаган. У 1528 йили Деҳлига бориб, аввал Бобур, кейин унинг ўғиллари ҳузурида яшайди. Ҳумоюннинг барча юриш- ларида тарихчи сифатида ҳамроҳ бўлади. Хондамир 1535   йилда  Ҳиндистонда вафот  этади.

У ўзининг ўлмас тарихий асарлари билан кўп асрли маданиятимиз хазинасини бойитди ва илм-фан тарихида ўчмас из қолдирди. Хондамирнинг бой ва сермазмун  илмий мероси халқимизнинг узоқ ўтмишдаги  тарихи ва юксак мада- ниятимизни ўрганишда  муҳим  манба  ҳисобланади.

Хондамир ўз асарларида халқимизнинг ўтмиш тари- хи  ва  воқеа ҳодисаларини гўзал қилиб тасвирлаган.

Унинг асарлари,  XV асрнинг охири, XVI асрнинг биринчи чорагида Шарқ мамлакатлари тарихини, хусусан, Ҳиндистон, Эрон, Хуросон, Мовароуннаҳр тарихини ўрга- нишда жуда катта  аҳамиятга  эга. Олим  уларда  ўзигача  бўл- ган араб ва форс тарихчиларининг китобларидан кенг фойда- ланади, ўз фикрларни айрим ривоят ва ҳаётий ҳикоялар  билан  тасвирлашга  ҳаракат  қилади.

Хондамирнинг энг машҳур «Ҳабиб ус-сияр» асари 1515–1527 йилларда  ёзилган  бўлиб, муаллиф унда  Ҳиндистон, Хуросон ҳамда Мовароуннаҳр каби ўлкалар- нинг табиати ҳақида анча пухта маълумотлар беради.

«Ҳабиб ус-сияр» асаридан парча

Лайлак — жуда катта жонивор. Олимларнинг фикрича,   ҳар  ким  лайлакнинг  суягини ўзи билан олиб юрса, ғам-андуҳдан ҳоли бўлади. Агар киши лайлакнинг кўзини ўзи билан бирга олиб юрса, у сузишни  билмаса  ҳам  сувда  ғарқ  бўлмас  эмиш.

Хўроз — у намоз вақтини белгилашга моҳирдир. Бироқ  айрим  уламо  ва иш  билан  банд  кишилар  хўроз қичқи- ришига ишониб намозни қазо қилган пайтлари ҳам бўлган. «Сеҳеҳи ихтиёр» китобида ёзилишича, Расули-саллолоҳу алайҳи васаллам буюрганларки, хўроз қичқирганда оллоҳи таоло файзидан  хайр  тилагин, чунки хўроз бир мулкни кўради ва кейин қичқиради. Хўроз ўз мокиёнига нисбатан жуда рашкчи бўлиб, шижоат ва саховатда мушҳурдир.

Ҳудҳуд — Балқис  томонидан ҳазрат Сулаймоннинг расули (даракчиси)дир. У ерости сувларини  одамлар шиша  идишда  кўрганидек аниқ  кўра  олади. Айтишларича, ҳар  ким  ҳудҳуд парларини ўзида сақласа, душманлари устидан ғалаба қозонади. Агар ҳудҳудни уйга осиб қўйсалар,  бу ман- зил эгаларини  балолардан  қутқаради  ва  эмин  қолдиради.

Ўрдак — мода  ўрдак тухумини босиб ётган пайтда  эркак  ўрдак  бир  лаҳза  бўлса  ҳам унинг ёнидан кетмайди ва ойнинг охирида бола чиқаради. Ўрдак  йиғлагансимон  қичқиришни  хуш  кўради.

Хондамир  Ҳумоюншоҳ хизматида бўлган даврда, у тўғрисида ўзининг охирги «Қонуни Ҳумоюний» ёки «Ҳумоюннома» асарини ёзади. «Ҳумоюннома» асарида Ҳумоюншоҳнинг давлат ишларини бошқаришда отаси Заҳириддин Бобур ва бобоси Амир Темурдан ўрнак олиб ўтказмоқчи бўлган ўзига хос ислоҳотлар тарихи ва жараёни ўз ифодасини топган.

«Қонуни Ҳумоюннома»  асари бизгача уч нусхада етиб келган. Айни вақтда асарнинг биттаси машҳур Британия музейида, иккинчиси Теҳронда ва учинчиси Санкт- Петербургда сақланмоқда. Унинг Ҳиндистонда  чоп  этилган  нусхаси  ва  инглиз тилидаги  таржимаси  ҳам   мавжуд. Асар Ҳидоят Ҳусайн томонидан 1940 йилда Ҳиндистонда чоп этилган. Шуни алоҳида айтиш керакки, бу асар ҳажми жиҳатидан кичик бўлсада (53 бет), катта илмий қимматга эга. Форс тилида ёзилган бу асар   Хумоюншоҳнинг тахтга ўтири- шидан бошлаб унинг салтанатни бошқаришдаги ислоҳотлари, кунларни, ҳафталарни  тақсимлаб, иш кунларини белгилаб бериши, ҳар куни қандай, қанақа рангда либос кийинишигача  турли  хил ихтиролари, қурдирган кемаю бозорлари, бунёд- корлик фаолияти, инсонни ҳайратда  қолдирган  тилла  тожи, тўқиттирган «Бисоти нишот» номли гилами тўғрисида ҳам кенг маълумотлар беради.

Шунингдек, асарга Хумоюншоҳнинг яқин кишилари  ҳамда  у  тўғрисида замондош шоирлари ёзиб  қолдирган  маснавий,  қитъа, байт ва шеърлар ҳам илова қилиниб, бадиий жиҳатдан ҳам гўзаллик касб этади. Қуръони Карим- дан келтирилган оятлар эса ўқувчининг  эътиборини  янада  ўзига  тортади.

Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» («Олижаноб сифатлар ҳақида китоб») асари, унинг  ўз таъбири билан айтганда, «болалиги  ва  йигитлик  палласида  кўп марҳамат- лар  кўргани» ҳазрат Навоийга бағишланган энг баржаста асаридир. Ўн бобдан иборат бу асарни Хондамир тугатиб, ҳали оққа кўчирмасдан Алишер Навоий оламдан ўтади. Олим кўзида нам, дилда ғам билан  китоб  охирида шоир вафоти тафсилотларини ҳам  битади.

Ушбу  асар  Навоийнинг ҳаёти, фаолияти, ижодий  мероси хусусида мукаммал маълумот берадиган  манбалар- дан  бири  ҳисобланади.

Бир куни мақтовга лойиқ Амир фикрини чархлаш учун мавлоно Фасиҳиддин Соҳиб билан шатранж ўйнамоқда эди. Шу пайт тўсатдан Амир Бурҳониддин  Атоулл  кириб  келди. Ул  ҳазрат  иззат  ва ҳурмат таомилларини бажо келтириб, илтифот ва кўнгил  сўраш  йўли  билан:

– Қаердан  ташриф буюрдилар ва қандай юмушлар бор? – деб сўрадилар.

Ҳар куни шаҳардан «Ихлосия» мадрасасига қатна-шишдан қутулиш учун кўпдан бери унинг атрофидан  бир  ҳовли  сотиб олиш иштиёқида юрардим. Ҳозир  эса  ўшандай  жой  топдим  ва  уч  минг динор кепакийга сотиб олмоқчи- ман. Бироқ бу борада  бир  амалдор  пайдо  бўлиб, бу маблағ устига бир оз қўшмоқда. Сотувчи эса ҳовлисини ўшанга сот- моқчи. Умид шуки, мулозимларингиз у кишига  ҳовлини  сотиб  олишдан воз кечиши ва менга қолдириш  ҳақида  шафқат  юзасидан  бир  қоғоз ёзсалар. Дарё кўнгилли Амир бу сўзларга жавоб бермасдан, ўртадаги шатранж машғу- лотини тугатишга киришди. Шунинг учун у жаноб ташвиш- ланиб: «Менинг илтимосим олий ҳазрат кўнглига оғир тушди», деб ўйлади. Шатранж ўйини тугади. Эҳсон ва саҳо- ват соҳиби Амир ул зотга мурожаат этиб:

–  Агар фақирлардан бири майдони  кенг, иморати кўп, ҳавоси ёқимли ва суви ширин, мадрасага яқин ҳовлини сизга инъом этса, сизга муносиброқ бўладими ёки ўша ўзингиз айтган ҳовлини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинсинми? – дедилар.

Улуғ насаблик ул жаноб бу сўзни эшитиб, шодлик ва хурсандлик билан миннатдорчилик изҳор этдилар.

Ушбу ҳикоят «Макорим ул-ахлоқ» асарининг  тўққизинчи бобидан келтирилган.

Хондамир серғайрат адиб бўлган. У қисқа вақт ора- сида бир неча асарни ёзиб тамомлашга имкони етган. Масалан, 1498 – 1499  йилларда ёзиб тамомлаган «Хулосат ул-ахбор ори аҳвол ул-аҳёр» («Хайрли кишилар аҳволида жаҳон хабарларининг хулосаси»), 1500 йилда ёзган «Дастур ул-вузаро» («Вазирлар учун дастур») ва «Маосир ул-мулук» («Темурий подшоҳларининг замондошлари») асарларини олайлик.

Ғиёсиддин  Хондамир   ижодий  мероси  келажакда   янада   чуқурроқ  ўрганилиб,   бошқа  ўрганилмаган  асар- лари  мутахассислар  томонидан    ўрганилади  деб  умид  қиламиз.  

Билимдонлар беллашувини ташкил этишга тавсиялар

«Хондамир ижодини биласизми»

Билимдонлар беллашувини ўтказишдан олдин фаол китобхонлардан танлаб олиниб 8-10 кишидан иборат бўлган 2 та билимдонлар гуруҳи тузилади. Беллашув ташкилотчилари билимдонларга бериладиган саволларни тузиб чиқадилар. Сўнгра икки гуруҳга мўлжаллаб қўйилади. Кутубхонада бериладиган саволларга доир адабиётлар тайёр туриши керак. Беллашувга тайёрланиш жараёнида қатнашувчилар ўша адабиётларни ўқиб чиқишлари керак. Билимдонлар эътибори- ни Хондамир илмий меросининг аҳамияти, асарларидаги тарихий воқеа ва ҳодисаларга қаратиш зарур.

Беллашув ўтказилаётган жойда албатта китоб кўргаз- масини ташкил этишни тавсия этамиз. Қуйида беллашувга қўйиладиган саволлардан намуналар келтирамиз.

1.Хондамир қачон ва қаерда туғилган?

(Ғиёсиддин ибни Ҳумомиддин Ҳусайний-Хондамир 1475 йили Ҳиротда зиёли оиласида дунёга келган).

2. Хондамир қаерда таҳсил олган?

(Хондамир дастлабки таълимни хусусий муаллим- лардан олган, сўнгра Ҳирот мадрасаларида таҳсил кўрган, Жомий, Навоий, Ҳусайн Бойқаро билан маслакдош бўлган).

3. Хондамир асарларини биласизми?

(Хондамирдан бизга қадар уч жилддан иборат «Хулосат ул-ахбор», «Дастур ул-вузаро», «Қонуни Ҳумоюн», «Чор унсур», «Макорим ул-ахлоқ» сингари   асарлар етиб келган).

4. Хондамирнинг бобоси ким, у ҳақида нималарни биласиз?

(Хондамирнинг бобоси Мирхонд. У тарихчи ва адиб бўлган).

5. Хондамир қачон Деҳлига боради ва қаерда яшайди?

(Хондамир 1528 йили Деҳлига бориб, аввал Бобур, кейин унинг ўғиллари ҳузурида яшайди. Ҳумоюннинг барча юришларида тарихчи сифатида ҳамроҳ бўлади).

6. Хондамир «Ҳабиб ус-сияр» асарида қайси ўлкалар табиати ҳақида маълумот берган?

(Олимнинг «Ҳабиб ус-сияр» асари, хусусан, жуда катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Чунки, муаллиф унда Ҳиндистон, Хуросон ҳамда Мовароуннаҳр каби ўлкаларнинг табиати ҳақида анча пухта маълумот берган. Хондамирнинг ҳайвонлару паррандалар тўғрисидаги изчил мулоҳазалари бу жойларнинг ҳайвонот олами тарихини ўрганишда, зотлари йўқолиб кетган баъзи дарранда ва қушларни аниқлашда бебаҳо манба ҳисобланади).

7. Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» асари кимга бағишланган?

(Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» асари, унинг «болалиги ва йигитлик палласида кўп марҳаматлар кўргани» ҳазрати Навоийга бағишланган асардир).

8. «Дастур ул-вузаро» асарини Хондамир қачон ёзган?

(Хондамир «Дастур ул-вузаро» («Вазирлар учун дастур») асарини 1500 йилда ёзган).

9. Хондамир «Қонуни Ҳумоюний» асарини қачон ва қаерда ёзган?

(Хондамир Ҳумоюншоҳ хизматида бўлган даврда, у (шоҳ) тўғрисида ўзининг охирги, «Қонуни Ҳумоюний» ёки «Ҳумоюннома» асарини ёзган).

10. «Қонуни Ҳумоюний» асари неча нусхада сақланиб қолган?

(«Қонуни Ҳумоюний» бизгача уч нусхада етиб келган. Биттаси машҳур Британия музейида, иккинчиси Теҳронда ва учинчиси Санкт-Петербургда сақланмоқда).

11. Хондамирнинг «Ҳумоюннома» асари ҳақида гапириб беринг?

(Хондамирнинг  «Ҳумоюннома» асари Ҳумоюншоҳ даврида ёзилган бўлиб, «Темур тузуклари»нинг ўзига хос давоми, яъни, давлатни бошқаришдаги темурийлар даври анъаналарининг Ҳиндистон шароитида давом эттирилиши, қўлланилиши ҳақида десак ҳам бўлади).

12. Хондамир қачон ва қаерда вафот этган?

(Халқимизнинг буюк тарихчиси ва адиби Хондамир 1535 йилда  Ҳиндистонда  вафот  этган).

13. Мирхонднинг машҳур тарихий асарини биласизми?

(Мирхонднинг «Равзатус-сафо» (тўлиқ номи «Равзатус-сафо фи сийрат ул-анбиё вал-мулук вал-хулафо» — «Набилар, султонлар ва халифалар сийратларининг поклик боғи») номли тарихий асари жаҳонга машҳур ҳисобланади).

14. «Равзатус-сафо» асарининг хотимаси ким томонидан ва қачон ёзилган?

(Мирхонднинг «Равзатус-сафо» асарининг еттинчи жилди ва хотимасини унинг шогирди, севимли невараси Хондамир 1521 йили ёзиб тамомлайди).

15. Ғиёсиддин Хондамирнинг «Ҳабиб ус-сияр» асарида тилга олинган қушларни биласизми?

(Хондамирнинг «Ҳабиб ус-сияр» асарида деярли Хуросон ҳудудида мавжуд қушларнинг барчасига таъриф берилган. Масалан, туяқуш, каптар, каклик, қалдирғоч, бургут, товус, тўти, калхат, чумчуқ, ҳудҳуд ва бошқалар).

16. Қуйида келтирилган парча адибннг қайси асаридан олинган?

Ўрдак — мода ўрдак тухумини босиб ётган пайтда эркак ўрдак бир лаҳза бўлса ҳам унинг ёнидан кетмайди ва ойнинг охирида бола чиқаради. Ўрдак йиғлагансимон қичқиришни хуш кўради.

(Юқоридаги парча Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр” асаридан олинган).

17. Хондамир асарларида тилга олинган мамлакат- ларни биласизми?

(Хондамир асарларида асосан Ҳиндистон, Эрон, Хуросон, Мовароуннаҳр каби йирик давлатларнинг тарихи ҳақидаги маълумотлар берилган).

18. Хондамир Ҳусайн Бойқаро саройида қандай вазифани бажарган?

(Хондамир Ҳусайн Бойқаро билан маслакдош бўлиб, унинг саройида китобдор бўлиб ишлаган).

Беллашув якунини ҳакамлар маълум балл қўйиш билан якунлайдилар. Бунда жавобларнинг тўғрилиги, улар- нинг қисқа кенглиги ҳам эътиборга олинади.

Ҳакамлар ҳайъатига тарихчилар, адабиёт ўқитув- чилари, шарқшунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар таклиф этилади.

Ғолиб гуруҳ рағбатлантирилади. Беллашувдан сўнг иштирокчилар ва томошабинлар диққатига кўргазмадаги адабиётлар шарҳини ҳавола  этиш  мумкин.

«Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» асари ҳазрат Алишер Навоийга бағишланган»

мавзусида китобхонлар конференциясини ўтказишга услубий ёрдам

Илм инсон  учун ғоят олий ва муқаддас бир фазилатдур. Зероки илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби кўрсатур. Зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткур қилур. Савобни гуноҳдан, ҳалолни ҳаромдан, тозани мурдордан аюруб берур. Тўғри йўлга раҳнамолик қилиб, дунё ва охиратда масъул бўлишимизга сабаб бўлур.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                       

     А.Авлоний

Кутубхонада китобхонлар конференциясини ўтказиш учун бир ой олдин тайёргарлик ишлари бошланади.

Биринчи ўринда  конференция ўтказиладиган   китоб- хонлар гуруҳи, яъни аудитория аниқланади. Сўнг конферен- ция ўтказиш учун жой ҳозирланиб, кутубхонада эълон ёзилади. Иштирок этувчиларга таклифномалар юборилади. Конференция ўтказилиши мумкин бўлган ерда китоб кўргаз- маси ташкил қилинади.

Конференция бошланишидан олдин мавзу ҳақида китобхонлар билан суҳбат ўтказилади, шунингдек улардан конференция вақтида фаол иштирок этишлари, ўз  мулоҳаза- ларини билдиришлари ва қизиқтирган саволлари бўлса беришлари сўралади.

Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» асаридан парча

…Ўткир кўз эгаларининг ҳузурида махфий ва яширин қолмасинки, шараф ва улуғлик осмонининг қуёши, дунё буюкларининг пешвоси, яхши хулқлар манбаи … илм ва ирфон эгаларининг намояндаси, таҳқиқ ва ишонч аҳиллари- нинг қибласи, хоқон давлатининг таянчи ва ҳазрати султоннинг яқини, фақирликка бою, ҳимматга ботир, олий ҳазрат низомулҳақ вал-ҳақиқат вад-дунё ваддин амир   Алишернинг узлуксиз меҳрибончиликлари шуъласи, илтифот ва ғамхўрликлари офтоби Хондамир деб шуҳрат қозонган бу фақир банда ва ҳақир зарра Ғиёсиддин ибн Ҳумомуддин бошига тобланди, балки вужудининг ниҳоли ёш чоғидан то йигитлик даврининг охирига қадар ул ҳазратнинг лутфу эҳсон ариқлари ёқасида ўсиб, унди.

… то қиёматгача ва қиёматда ҳам улуғ ҳазратнинг яхши ишлари ва ёқимли феълларининг зикри замон саҳифаларида, кечаю кундуз варақларида мангу қолур.

Асар муҳокамаси учун тахминий саволлар

1. Асарда муаллифнинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар борми?

2. Асарда қайси буюк аллома ҳақида фикр юритил- ган?

3. Асарнинг тарбиявий аҳамияти.

4. Хондамир “Макорам ул-ахлоқ” асарини ёзиб тугатганда ҳазрат Навоий ҳаётмиди?

5. Асар неча бобдан иборат?

6. Асарнинг охири қандай тугалланган?

7. Мирхонд Хондамирга ким бўлади?

Оғзаки журнал

Биз кутубхоналарда ўтказиш мумкин бўлган бир қанча тадбирларни биламиз. Ана шундай тадбирлар ёки кечалардан бири бу оғзаки журналдир.

Оғзаки журнал битта ёки бир неча мавзуга бағиш- ланган бўлиши мумкин. Журнал саҳифалари муаллиф сўз- лари билан оғзаки тўлдирилади. Журнал муаллифи кутубхона ходимлари, фаол китобхонлар ва бошқалар бўлиши мумкин.

Оғзаки журналнинг олинган ҳар бир саҳифаси олинган мавзунинг бирор бир масаласига доир бўлади. Саҳифалар- нинг умумий сони 4 – 6  бет бўлиши мумкин. Журнални бошқарувчи киши бўлиб, уни муҳаррир очади. У саҳифани очишдан аввал қисқача кириш сўзи билан бошлайди.

Биз қуйида Ғиёсиддин ибни Ҳумомиддин Ҳусайний-Хондамирнинг туғилган кунига 530 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган оғзаки журналнинг тахминий режасини тавсия этамиз.

“Хондамир улкан тарихчи, адиб” номли оғзаки журналнинг намунавий режаси

Ҳар бир ёзувчи, аллома, адиб, шоир, қомусий олим- лар ижодини кенг китобхонлар ўртасида тарғиб этишда “Оғзаки журнал”лар алоҳида аҳамиятга эга.

Кутубхонада оғзаки журнал ўтказиш ҳақидаги эълон олдинроқ осиб қўйилади. Тадбирни ўтказиш учун жой танлаб безатилади, керакли мутахассислар таклиф этилади. Журнал саҳифалари учун фаол китобхонлардан ёки шу соҳа муҳаррири тайинланади ва бошқа ташкилий ишлар амалга оширилади.

Оғзаки журнални муҳаррир кириш сўзи билан очади.

1-саҳифа “Хондамирнинг болалик йиллари”.

2-саҳифа “У илм олган зиё масканлари”.

3-саҳифа “Хондамир буюк тарихчи”

4-саҳифа “Хондамир асарларида табиат ва қушлар тасвири”.

5-саҳифа “Хондамир ҳаётининг сўнгги йиллари”.

Юқоридаги саҳифалар бўйича танлаб олинган ишти- рокчилар ўзларига берилган саҳифа мавзусида сўзлаб берадилар. Ҳар бир саҳифадан сўнг мусиқали ёки бадиий танаффус берилиши мумкин.

1-саҳифа

“Хондамирнинг болалик йиллари”

Бу саҳифада Ғиёсиддин Хондамирнинг туғилган йили, оиласи, болалик йилларининг қандай кечганлиги ҳақидаги маълумотларни сўзлаб бериш лозим.

2-саҳифа

“У илм олган зиё масканлари”

Ушбу саҳифада Хондамирнинг илк муаллимлари, таълим олган мадрасалари, устозлари ҳақида гапирилади.

3-саҳифа

“Хондамир буюк тарихчи”

Хондамир ижодини тарихий саҳифаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Унинг асарлари тарихий воқеаларга бой ажойиб манба ҳисобланади. Ушбу саҳифада адибнинг тарихий асарлари ҳақида сўз боради.

4-саҳифа

“Хондамир асарларида табиат ва қушлар тасвири”

Ушбу саҳифада Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр” асари, ундаги қушлар ва Хуросон ҳамда Мовароуннаҳр каби ўлка- ларнинг табиати ҳақидаги маълумотлар берилади.

5-саҳифа

“Хондамир ҳаётининг сўнгги йиллари”

Бу саҳифада Хондамир ҳаётининг сўнгги йиллари Бобур ва унинг ўғиллари ҳузурида яшаган йиллари ва  умрининг охирги йиллари Ҳиндистондаги фаолияти ҳақида маълумот берилади.

Оғзаки журнал давомида муҳаррир ҳар бир саҳифа- нинг бошланиши ва охирида уни тўлдириб бориши мумкин. Оғзаки журнал сўнггида муҳаррир якуний сўз билан журнални ёпади.

«Улкан муаррих» номли кўргазмани ташкил этиш учун материаллар

Ушбу таклиф этилаётган адабиётлар кўргазмаси китобхонлар ва кутубхонада Хондамир ижоди ҳақида ўтказиладиган тадбирлар учун тавсия этилади.

Кўргазма қуйидаги бўлимлардан иборат.

1. Хондамирнинг ҳаёт йўли.

Ҳар  бир  инсоннинг  қадр-қиммати  ўз  ишини  қойил қилиб  бажаришидадир.

                                                      Беруний

Бу бўлимда Ғиёсиддин Хондамирнинг таржимаи ҳоли, таҳсил олган зиё масканлари ва устозлари, қайси мамлакат- ларда яшагани ҳақидаги нашрлар қўйилади.

Бўлимни маъноли ибора ва цитаталар билан безаш мумкин.

2. Хондамирнинг илмий мероси.

Ақлга  илм  бирла  бергил  кўмак,

 Ақл   бу  илмга  харидор  демак.

                                  Носир  Хисрав

Бу бўлимда Хондамирнинг бизгача етиб келган асарлари, уларнинг яратилиши ва айни вақтдаги аҳамияти ҳақидаги тарихчи, адабиётшунос, шарқшунос олимларимиз- нинг қилган ишлари тўғрисидаги адабиётлар қўйилиши мумкин.

3. Хондамирнинг «Ҳабиб ус-сияр» асарининг бош мавзуси.

         Ишга  яраб  қолса  илминг  бир  муддат,

         Яна  оширмоққа  айлагил  шиддат.

                                                    Хисрав  Деҳлавий

Бунда адибнинг жаҳонга машҳур асарларидан бири «Ҳабиб ус-сияр» асари ҳақидаги барча адабиётлар ва асардан парчалар келтириш мумкин.

Юқорида тавсия этилган кўргазма кутубхонада йил давомида туриши мумкин.

Кутубхоналар ўтказиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми

Адабиётлар кўргазмаси

1. Буюк тарихчи олим.

2. Машҳур адиб.

3. Ҳазрат Алишернинг шогирди.

4. Хондамир ижодини ўрганамиз.

5. Хондамир – тарихчи.

6. Хондамир буюк тарихчи авлодидан.

Давра суҳбати

1. Хондамир тарихчи ва йирик адиб.

2. Хондамирнинг «Қонуни Ҳумоюний» асарида давлат бошқарувининг тасвирланиши.

3. «Макроим ул-ахлоқ» асарининг аҳамияти.

4. Хондамирнинг ижоди ва фаолияти.

5. Хондамир яшаган давр.

6. Хондамирнинг «Ҳабиб ус-сияр» асарининг илмий аҳамияти.

Савол-жавоб кечаси

1. Хондамирнинг илмий мероси.

2. Хондамирни биласизми?

3. Хондамирнинг «Қонуни Ҳумоюний» асарини биласизми?

4. Хондамир улкан тарихчи.

Конференция

1. «Хондамирнинг тўққиз асари».

2. «Хондамир асарларининг ўрганилмаган томон- лари».

3. «Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ» асарининг тарбиявий аҳамияти».

4. «Қонуни Ҳумоюний» — Хондамирнинг ўрганил- маган асари.

Адабиётлар

Хондамир. «Макорим ул-ахлоқ»дан [Алишер Навоий ҳақида] //Мулоқот.-1991.-№3.-Б.22.

Хондамир. «Макорим ул-ахлоқ»: Асаридан парча //Маърифат.-1994.-9 февр.

Хондамир Ғиёсиддин. Навоий қурилишлари //Ўзбекистон адабиёти ва санъати.- 1985.-25 янв.

Хондамир. Ҳабиб ус-сияр //Маърифат.-1993.-8 дек.

Хондамир Ғиёсиддин. Ҳабиб ус-сияр /Форс тилидан Х.Қудратуллаев ўзбекчага ўгирган //Маърифат.- 1994.-5 янв.

Хондамир. Ҳабиб ус-сияр //Маърифат.-1994.-19 янв.

Хондамир. Ҳабиб ус-сияр //Маърифат.-1994.-26 янв.

Аҳмедов Б. Хондамир [Алишер Навоийнинг замондоши, шогирди, тарихчи, шоир] //Гулистон.-1976.-№6.-Б.25.

Аҳмедов М. «Қонуни Ҳумоюний» — Ғиёсиддин Хондамирнинг ўрганилмаган асари //Жамият ва бошқарув.-2000.-№1.-Б.70-71.

Маънавият  юлдузлари /Маъсул  муҳаррир М.М.Хайруллаев.-Т.: Абдулла  Қодирий нашриёти, 1999.- 400 б.

Норқулов Н. Темурийлар даври маданияти тарихидан лавҳалар.- Урганч: Хоразм, 1996.-126 б.

Улкан муаррих //Ҳомидий Ҳамидхон. Кўҳна шарқ дарғалари: Бадиий-илмий лавҳалар. — Т.: Шарқ, 1999.-Б.212-214.

Юсупова Д. Хондамирнинг тўққиз асари //Тошкент оқшоми.-1996.-18 окт.

Қудратуллаев Ҳ. Ғаройиб қиссалар //Маърифат.-1993.-8 дек.

Мундарижа

Муқаддима………………………………………………           3

Тарихнавис адиб………………………………………..            5

«Ҳабиб ус-сияр» асаридан парча………………………           6

Билимдонлар беллашувини ташкил

этишга тавсиялар……………………………………….            9

Китобхонлар конференциясини ўтказишга

услубий ёрдам ………………………………………….           13  

Хондамирнинг «Макорим ул-ахлоқ»

асаридан парча…………………………………………            14  

“Хондамир улкан тарихчи, адиб” номли оғзаки

журналнинг намунавий режаси………………………             15

«Улкан муаррих» номли кўргазмани ташкил

этиш учун материаллар………………………………              17

Кутубхоналар ўтказиши мумкин бўлган тадбирлар

туркуми ………………………………………………               18

Адабиётлар……………………………………………               19

Босишга рухсат этилди 2005 йил  “___”_______

Бичими ____нашр. т.___ нусха. Буюртма №____

Тошкент, Х.Сулаймонова кўчаси, 33. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси босмахонасида чоп этилди

SAYTIMGA XUSH KELIBSIZ !