MAXMUD QOSHG’ARIY

Маҳмуд Қоғшарий

Маҳмуд Қошғарий Марказий Осиёда илк ўрта аср маданиятининг буюк арбобларидан бўлиб, тилшунослик соҳасида, хусусан туркий тилларни ўрганиш соҳасида машҳур бўлди ва тарихда ўчмас из қолдирди. Маҳмуднинг отасини исми Хусайн, бобоси Муҳаммад бўлиб, келиб чиқишига ва тилига кўра Кошғарий нисбатини олган.

Таржимаи ҳол

У XI асрда туғилиб, яшаб ижод этди. Бу даврда Мовароуннаҳрда Сомонийлар ўрнини Қорахониилар сулоласи эгаллаган, туркий адабий тил минтақада кенг урф бўла бошлаган эди. Хатто Аббосийлар халифалиги марказларида, азалдан араб ва бошқа сомоний халқлар яшаб келган ўлкаларда туркий элатлар намоёндалари кўпайиб, тур¬кий тилга эътибор ошган эди.

Маҳмуд Қошғарий ҳам ўзининг узоқ йиллар давомида бунёд этган «Девону луғатит турк» китобини ҳижрий 469 (1074/75) йилда тугаллаб, аббосий халифалар авлодидан бўлган баланд мавқели Абулқосим Абдуллоҳ бинни Муҳаммад ал-Муқтадога бағишлаган. Асарнинг асосий матни ўша даврда кенг минтақа мусулмон Шарқида, бутун Яқин ва Ўрта Шарқда дин, фан тилига айланган араб тилида ёзилган бўлиб, туркий тилнинг бойлигини, мазмундор ва ранг-баранглигини тушунтириш учун ёзилган, деб тахмин қилиш мумкин.

Маҳмуд Қошғарий Баласоғунда туғилиб, шу ерда йигитлик ЧОҒларини кечирган бўлса ҳам, узоқ йиллар «Юқори Чиндан бошлаб бутун Мовароуннаҳр, Хоразм, Фарғона, Бухоро, ҳозирги Шимолий Афғонистонга қадар чўзилган» туркий ўлкаларни, туркманлар, ўғузлар, чигиллар, яғмолар, қирғизларнинг шаҳарларини, қишлоқ ва яйловларини кезиб чиқди, турли шева ва лаҳжа ҳусусиятларини ўрганди, уларни адабиий тил билан чоғиштирди, ўз иши учун ниҳоятда бой материал тўплади. Луғат тузишда араб тилшунослари яратган аъанадан унумли фойдаланган ҳолда, ишга ижодий ёндашди, туркий тил қонуниятларини биринчи навбатда инобатга олиб китобига тартиб берди.

Қошғарий асари, ўзи таъкидлашича, «олдин хеч ким тузмаган ва ҳеч кимга маълум бўлмаган алохида бир тартибда» тузилган. Унда кўп шевашуносликка оид қиёсий қоидалар, грамматик, морфологик, лексик, семантик аломатлар кўрсатилган. Асар фойдаланувчиларга осонлик туғдириш учун содда ва лўнда ёзилган. Унда қадим турк алифбоси, фонетик қонуниятлар, орфоэпик ва орфографик қоидалар пухта тушунтириб берилган. Луғатда туркий сўз тузилиши анъаналари, жумладан сўз тартиби, феъл шакллари, сўз этимологиясига оид фикрлар баён этилган. Муаллиф кўрсатишича, китоб 8 бўлимдан, муқаддима ва хулосадан иборат.

Ҳар бир бўлимда от-исм сўзлар, феъллар қулайлик учун алоҳида ажратиб берилган. «Девон» да 7500 дан ошиқ туркий сўз ва иборалар изоҳланган. «Де-вону луғатит турк» ҳам адабий тил, ҳам асосий туркий шеваларни қамраб олган бўлиб, ундаги адабий тил шева унсурлари нисбати ўртача адабий тилдаги 10-12 сўзга, шевага оид бир сўзга тўғри келади, яъни умумтуркий адабий тилга айрича аҳамият ажратилган. Бу ҳолат ўша давр ислом минтақасида туркий адабий тил қанча кенг тарқалгани ва мустаҳкам мавқега эга бўлганини тасдиқловчи қатьий далилдир. Луғатда юзлаб киши исмлари, шаҳар ва қишлоқ, ўлка номлари, дарё, тоғ, яйлов, водий, дара, йўл, довон, кўл, сой каби жуғрофий атамалар, турли қабила, ypyғ, элат, сайёра, юлдузлар, фасллар тилга олинади. Унда изоҳланган грамматик кўрсаткичлар морфемалар ҳисоби ҳам мингга яқин.

Туркий халқлар тарихига оид қадимий афсона ва ривоятлар, 300 га яқин мақол ва маталлар, ҳикматли сўзлар. 700 сатрдан ошиқ шеърий парчалар ушбу асар саҳифаларидан ўрин олган. Шеърий парчаларнинг кўп қисми туркий халқлар оғзаки ижодига хос тўртликлардан иборат. Аммо «Девон»да келтирилган шеърий сатрлардан 150 сатрга яқини ислом даври шеъриятига хос бўлган «байт» типидаги маснавий, қасида, ғазал, қитьа парчалари бўлиб, уларни Қошғарий ўзи ҳам кўпинча «байт» деб атайди. Китобда 7 та эпик достон, ишқий қўшиқлар, пандномалар, коинот яратилишига оид асотир, шеърлар, табиат манзаралари тасвири, мадҳиялар, фалсафий мушоҳадалар учрайди.

Қошғарий девонида келтирилган VIII—XI асрларга оид туркий шеърият намуналарида у ёки бу даражада аруз вазнига ўтиш мойиллиги сезилади. Арузнинг ражаз, рамал, мунсарид, дажаз, басит, қариб, мутақариб вазнлари туркий шеърият намуналарида ишлатилган бўлиб, айниқса ражаз баҳридан кенг фойдаланилган (44 парча). Бундай шеърларни муаллиф ўзи алоҳида уржузалар деб номлайди. Улар туркий халқ шеъриятида кенг тарқалган бўлиб. бу баҳр оҳанги туркий шеърият табиатига мос келишидан бўлса керак.

«Девон»даги эпик достон-қўшиқлар кўпроқ жангнома характерида бўлиб, баъзи йирик парчаларга шартли равишда «Тангутлар билан жангнома», «Уйғурлар билан жангнома», Ябаку билан жанг¬нома» деб ном қўйилган. Улар ўз мазмунига кўра арабларнинг жоҳилия давридаги қабилалараро жанглар тасвирланган эпик ривоятларига ўхшаб кетади, фақат арабларда бу жанр насрий, туркий халқларда эса шеърий шакл устундир. Уларда туркий златларнинг шижоати, қийинчиликларга бардоши, жасурлиги, ҳарбий ҳийлалар, сиёсий кураш, элпарварлик, мардлик, ҳикмат, меҳр ва қадр туйғулари жонли, чақноқ мисраларда тавсиф этилган.

Шу билан бирга қабилавий бошбошдоқлик, ўзаро низо-адоватлардан ўкиниш, бирлашишга, иттифоққа интилиш майллари ҳам сезилиб туради. Буюк турк хоқонлигининг тушкунлик ҳолати, ягона бирлаштирувчи ғоянинг етмаслиги ушбу қўшиқлар кўпроқ исломдан илгариги оғзаки шеърият намуналари эканидан дарак беради. Қадимги эпик қўшиқлардан «Девон»да сақланган икки йирик асар кўпчиликнинг диққатини тортиб келади. Булардан бири “Али Эр Тўнга марсияси» ва иккинчиси — “Қиш ва ёз”!!.мунозарасидир. Марсия 44 сатрдан иборат. Унда маълум маънода туркий эл ўзининг севимли қаҳрамони, хоқони ва йўлбошчисигагина эмас, бой берилган имкониятлари, парчаланган элати, тушкунликка юз тутган туркий империядаги маънавий йўлсизлик ҳолатига ҳам кўз ёш тўкади, мотам қилади. Бу қўшиқ халқ оғзаки ижодидаги «йиғи» жанрининг адабийлашган намунаси деса бўлади.

«Қиш ва ёз» мунозараси туркий мунозара жанрининг бизгача етиб келган биринчи ёркин намунаси бўлиб, унда туркий элатларнинг бутун табиати, яшаш, тафаккур тарзи, севинчлари, қайғулари батафсил акс этган. Айниқса, табиатга меҳр гўзал ифода топган. Асар мажозий тасвирлар, ташбеҳлар, истиоралар, жонлантириш ва енгил кинояларга бой. Уни ўқиганда чорвадор туркий элатлар ҳаёти, фаолияти, табиий муҳит куз олидингизда яққол гавдаланади.

«Девон»даги шеърларнинг бадиий савияси юқори эканлиги, уларни яратган шоирларнинг жуда маълумотли бўлгани, нафис ва чуқур бадиий дидга эга эканлиги олимлар томонидан таъкидланади. Маҳмуд Қошғарий асарида дунё харитаси доира шаклида чизиб эсатилган. Унинг марказида Марказий Осиё жойлашган. Баласоғун, Шош, Ўзган, Исфижоб, Мариғинон каби шаҳарлар ушбу ҳудудга алоқадор кўрсатилган. XI аср жуғрофий тасаввурларидан дарак берувчи хаританинг илова қилиниши Қошғарийнинг қомусий аллома эканини яна бир марта исбот этади.

Хулоса қилиб айтганда, Маҳмуд Қошғарийнинг исломдан илгариги ва илк ислом даври туркий маданият обидаларини тадқиқ этиш, тўплаш ва авлодларга етказиб берищдаги хизматлари ниҳоятда улкандир. Унинг тарих, этнография, тарих-жуғрофия хусусидаги кенг билим доираси, тил ва адабиёт соҳасидаги қомусий салоҳияти, тадқиқ қудрати бугунги кунда ҳам ҳайратланарли даражада эди. Унинг китобида жамланган аниқ-равшан маълумотлар VIII—XI асрлар ҳам туркий адабий тил ва бадиий адабиётнинг, ҳам оғзаки халқ ижоди ва турли лаҳжаларнинг бой манбаи бўлгани сабабли имкон доирасида батафсил тавсиф этилди.

«Девону луғатит турк»ни ўша даврларда Марказий Осиё минтақасида яшаган туркий халқлар ҳаёти ҳақидаги қомусий асар деб аташ мумкин.Бу асар устида тадқиқотлар олиб борган Фитрат, С. Муталлибов, И. В. Стеблева, В. В. Решетов, F. Абдураҳмонов, А. Рустамов каби олимлар Маҳмуд Қошғарийни қадимги туркий тилларни ўрганишга буюк ҳисса қўшган ўз даврининг ўта билимдон олими эканлигини таъкидлайдилар. «Девону луғатит турк» 3 томда ўзбек тилида нашр этилган. Ҳозирги замон жаҳон илмий жамоатчилиги XI аср буюк олими Маҳмуд Қошғарийни қиёсий тилшуносликнинг асосчиси, деб тан олади.

SAYTIMGA XUSH KELIBSIZ !