BOBO YAXSIZ ZIYORATGOHI

Нанай қишлоғидаги қабристонда “Бобо Яхсўз”  номли зиёратгоҳ мавжуд бўлиб, ҳозирда Янгиқўрғон тумани ободонлаштириш бўлими тасарруфига олинган.

Ривоятга кўра, Бобо Яхсўз номли шахс бу ерларга ислом динини ёйишга келган авлиёсифат 3 нафар одамдан энг ёши улуғи бўлган экан. Оға-иниларнинг ёши улуғи Бобо Яхсўз бўлиб, Нанай қабристонига дафн этилган, ўртанчасининг номи Подшоҳ Ота эса ҳозирги Қирғизистон ҳудудидаги тоғлар орасига дафн этилган бўлиб, зиёратгоҳ номи ҳам Подшоҳ Ота деб номланган, қадимдан бу ерга жуда кўплаб зиёратчилар муттасил келиб туришади. Авлиёларнинг энг кичигининг номи Бува Ота бува номланиб, унинг қабри ҳам Қирғизистон ҳудудида жойлашган ва у ерлар ҳам зиёратгоҳга айлантирилган.

Фақат Бобо Яхсўз буванинг қабри Ўзбекистон ҳудудида қолган бўлиб, ҳозирда Нанай қишлоқ қабристони шу ном билан аталади. У кишининг қабрида қадимий харсанг тош мавжуд бўлиб, ушбу қабртошда бу ерда ётган одам ҳақиқатдан ҳам Бобо Яхсўз эканлигини тасдиқловчи арабча ёзувлар бор. Бундан ташқари бу зиёратгоҳ Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Наманган вилояти ўлкани ўрганиш музейи, Наманган вилояти зиёратгоҳлари ва “Олтин мерос ” халқаро ҳайрия жамғармаси Наманган вилояти Бошқармаси рўйхатларидан ўрин олган. Лекин “Бобо Яхсўз” зиёратгоҳининг ҳозирги ҳолати талаб даражасида эмас, келган зиёратчиларга хеч қандай шароит яратилмаган, у кишининг қабри ташландиқ ҳолатга келиб қолган. Зиёратчилардан тушган маблағ Янгиқўрғон тумани ободонлаштириш бўлими ҳисобида қолиб кетади. Келган зиёратчиларга бу ернинг тарихи ҳақида хеч қандай маълумот беришнинг иложи йўқ.

SAYTIMGA XUSH KELIBSIZ !