NANAY QISHLOG’I TARIXI

Янгиқўрғон туманидаги  Нанай қишлоғи тарихи.

SOY SUVI QISHDA MUZLAYDI

Қадимий Месопотамияликлар ва мамлакатимизда яшаган зардуштийлар унумдорлик илоҳини Нанай деб аташган. Айни пайтда қадимги Сўғдликлар ҳам етиштирилган мўл ҳосилни Нанидат яъни Нанай эҳсони сифатида қабул қилганлар. «… 1365 йилда Чиноз яқинида бўлиб ўтган «жанги лой»дан сўнг аҳолининг бир қисми Чотқол этаклари, Қурама тоғлари оша ҳозирги Нанай қишлоғига келиб жойлашган. Наманган уеэд бошлиғи, бир неча йил Нанай қишлоғида яшаган Наливкин ҳам кейинчалик,  чорва молларини боқиш учун Бўстонлиқнинг Нанай қишлоғидан 100 уйлик хонадон ҳам кўчиб келганлигини ёзиб қолдирган». Юқоридагилардан маълум бўлишича, ҳозирги Тошкент вилоятининг Нанай, Заркент қишлоқлари аҳолиси билан бугунги Наманган вилоятининг Нанай, Заркент қишлоқлари аҳолиси яқин қон-қариндошлик муносабатларида бўлганлар. Шунингдек ҳар икки вилоят қишлоқлари Чотқол,  Қурама тоғлари орасидан ўтган тоғ сўқмоқ йўллари орқали савдо қилишган, мол айрибошлашган, қиз олиб, қиз беришган.

Янгиқўрғон.Подшоота сойи. Чотқол тоғларидан бошланади. Узунлиги 80 км.дан ортиқ. Сой Нанай қишлоғи ёнида тоғ орасидан чиқиб, катта ёйилма ҳосил қилади. Подшоота сойи қор, ёмғир, ер ости сувлари ва музликлардан тўйинади. Ҳавзасининг майдони 389 кв.км. Сой ҳавзасида умумий узунлиги 4 кмдан, майдони 1, 9 кв.км.дан ортиқ бўлган 6 та абадий музлик бор. Подшоота сойи водийларида Янгиқўрғон туманининг Нанай,  Кўкёр,  Қизилёзи,  Заркент қишлоқлари бор. Сой суви Янгиқўрғон шаҳарчасида Қорасув сойи билан қўшилиб,  Намангансой орқали Сирдарёга қуйилади.

NANAYDA QISH FASLI

Янгиқўрғон.Нанай.»Бобояхсиз» қабристони. Ривоят қилишларича Бобояхсиз ота соҳибкаромат, авлиё киши бўлган. Авлиё ота совуқ қиш кунларида оч қолган халқни бисотидаги бир бош қорамолини сўйиб меҳмон қилган. Атрофда қор, ҳамма ёқ музлаган, ўтин йўқ. Бобояхсиз музлардан гулхан ёқиб, гўшт пишириб, очларни тўйдиради. Авлиё ота меҳмонлардан гўштни еб бўлгач суякларни қорамол териси устига тўплашни сўрайди. Барча суяклар тўплангач «Ҳа жонивор, турақол энди» деганларидан сўнг тери ва суяклар яна қорамолга айланиб, юриб кетган. Бобо Яхсиз сўзи «музни эритган, музда гулхан ёққан» маъноларини англатади. Бобояхсиз ота вафотларидан сўнг қабрлари оддий, дабдабасиз бўлишини истаганлар. Авлиё ота қабри устига бир неча бор мақбара тикланган.Бироқ қабр силкиниб, ҳар гал қабр устига тикланган мақбара тошларини сочиб юбораверган.

Янгиқўрғон. Нанай қишлоғи. Уйқудаги гўзал. Нанай қишлоғида қадим замонларда саркаш зардуштий қабилалар яшаган. Улар асосан чорвачилик, овчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлганлар,  айни пайтда ҳунармандчилик ҳам асосий машғулотлардан бири бўлган. Нанайликларнинг бой бадавлат ҳаётига хасад қилган кўчманчи қабилалар бу юртга эгалик қилиш учун бостириб келадилар. Моҳир жангчи бўлган нанайликлар ўз юртларини мардона ҳимоя қиладилар. Бироқ душман қўшинлари сон жиҳатдан устун бўлганликлари сабаб ғалаба қозонадилар. Нанай қабиласи сардорининг қизигина бир неча дугоналари билан омон қолади. Душман саркардаси зардуштий маликани зўрлик билан ўз никоҳига олмоқчи бўлади. Саркаш малика дугоналари билан қуролланиб тоғ бағридаги ғорга яширинади. Маликани олиб келиш учун юборилган душман аскарлари ғордан қайтиб чиқмайдилар. Бу аҳвол бир неча марта такрорланади. Шундан сўнг душман саркардаси ғорга кириш жойини тоғ тошлари билан беркитиб ташлайди… Орадан йиллар ўтиб, тоғ чўққисида «уйқудаги гўзал» пайдо бўлади.

QISHLOG’IMIZNING TEPADAN KO’RINISHI

SAYTIMGA XUSH KELIBSIZ !